АҚШ маъмурияти Ироқни қайта тиклаш жамғармасидан 3 ярим миллиард долларни мамлакат хавфсизлигини таъминлашга йўналтиришни режалаштирмоқда.

Америка расмийларига кўра, хавфсизликни таъминлаш учун маблағ етишмаётганлиги Ироқ иқтисодиётини қайта тиклаш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш жараёнини ортга тортмоқда.
Президент Жорж Буш маъмуриятининг таклифи АҚШ Конгресси томонидан маъқулланиши керак.