Шимолий Осетиядаги мактаблар ва болалар боғчалари бугун очилди. Улар Беслан фожиасидан сўнг ёпиб қўйилган эди.

Бесланнинг ўзида, Озодлик мухбирининг хабар қилишига қараганда, ўқувчиларнинг кўпчилиги бугун ҳам мактабга бормади. Мактаблар ва боғчалар хавфсизлигини милиция ходимлари билан бир қаторда ҳар бир ўқув юртида навбатчилик уюштирган ота-оналар таъминламоқда.
Шимолий Осетия мактабларидаги дарслар Беслан фожиаси қурбонларини эслаб, бир дақиқа сукут сақлашдан бошланди.