Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ саммити ўтаётган Астанада қилган чиқиши чоғида АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллнинг баёнотини танқид қилди.

Давлат котиби сешанба куни Кремлнинг ҳокимиятни мустаҳкамлаш борасида кўраётган чоралари Россиядаги демократик ислоҳотларга халал бериши мумкин, деган эди.
"Мамлакатимизда кечаётган жараёнларлар -бизнинг ички ишимиз. Россия Президенти, таклиф қилинаётган барча ислоҳотлар Россия Конституцияси доирасида амалга оширилади, деб таъкидлаб ўтди. Дарвоқе, таклиф қилинаётган ўзгаришлар ҳозирча бир лойиҳа холос",- деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.