Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ўзининг ядровий объектни яшираётгани ҳақида ядро мутахассислари айтаётган даъволарни рад этди.

Қуроллар бўйича собиқ инспектор Дэвид Олбрайтга кўра, ер сунъий йўлдошидан олинган суратлар Эроннинг Парчун ҳарбий комплексида ядровий тадқиқот маркази бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгаши жума кунига қадар Эрон бўйича янги резолюция қабул қилиш устида иш олиб бормоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳамид Риза Ассефий ўз мамлакати шаънига айтилаётган даъволарни “асоссис айблов” дея баҳолади.