Жаҳонда юз бериши мумкин бўлган бўҳронларга қарши тезкор ҳаракат қилиш учун Европадаги беш давлат умумий ҳарбий полиция корпуси тузишга келишиб олди.

Самандар
Дания Мудофаа вазири Хенк Камп мазкур корпуснинг тузилиши Европа хавфсизлик тизимини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар доирасида амалга оширилаëтганини маълум қилди.
Мазкур келишув Франция¸ Италия¸ Испания¸ Португалия ва Голландия томонидан имзоланди.

Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатлар мудофаа вазирларининг норасмий учрашувида Хенк Камп янги корпус ҳарбий кучлар ва фуқаролар полицияси ўртасида “кўприк” вазифасини ўташини айтди.

Келаси йили тузиладиган мазкур корпусга 900 киши жалб этилади. Унинг Бош қароргоҳи Италияда жойлашади.