Жанубий Корея бир неча кун олдин Шимолий Кореяда қўзиқоринсимон булут ҳосил қилган портлаш содир этилгани ҳақидаги хабар нотўғри эканлигини маълум қилди.

Самандар
Ҳукумат аъзоларидан бири Ли Бом-Жо портлаш содир этилганини тасдиқлайдиган ҳеч қандай маълумот йўқлиги ва пайдо бўлган қўзиқоринсимон булутнинг табиий эканлигини билдирди.

Содир этилгани хабар қилинган кучли портлаш Пхенян ядровий қуролни синаши оқибатида юз берган деган фикрларнинг юзага чиқишига сабаб бўлган эди.
Шимолий Корея расмийлари чиндан ҳам портлаш юз берганини¸бироқ у бошқа минтақада¸гидроэлектр станияси қурилишида бўлганини тан олди.