АҚШ ҳукумати Британия¸Франция ва Германия билан уранни бойитиш мақсадида Эрон олиб бораëтган ҳар қандай ишларни тўхтатишга чақириш ҳақидаги БМТ резолюциясини қўллаб-қувватлашга келишиб олди.

Самандар
АҚШ Давлат Департаменти ходими Эдвард Васкз “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига берган интервюсида АҚШ ва Европадаги уч мамлакат резолюция лойиҳаси юзасидан келишиб олганини айтди.
Мазкур лойиҳа Халқаро Атом Энергияси Агентлиги томонидан ўрганилади.

Эрон ядровий дастур устида ишламаëтганини исботлаш учун жорий йилнинг ноябригача МАГАТЭ га тегишли ҳужжатларни ҳавола этиши керак.

Вашингтон Эрон махфий равишда ядровий қурол устида ишлаяпти¸ деган фикрда.
Теҳрон эса¸ бу иддаоларни инкор этмоқда.