БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Хавфсизлик Кенгашини Суданнинг Дарфур вилоятида юзага келган бўҳронни дарҳол тўхтатиш учун АҚШ томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳасини қабул қилишга чақирди.

Самандар
Аннан Дарфурда зўравонликлар ҳамон давом этаëтганини маълум қилди.
АҚШ ҳукумати томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳаси ¸агар Судан мамлакатдаги қора танлиларга қарши уруш олиб бораëтган араб жанггари гуруҳларини йўқ қилиш учун тегишли чоралар кўрмаса¸ мамлакатга нисбатан кескин санкция қўлланиши ëзилган.

Мазкур резолюция лойиҳаси шанба куни овозга қўйилади. Хавфсизлик Кенгашига аъзолар - Хитой¸ Россия¸Покистон ва Жазоир мазкур резолюциянинг айрим пунктлари юзасидан қаршилик билдирмоқда.

БМТга кўра¸ Дарфурда юз берган бўҳрон оқибатида 50 мингдан ортиқ одам нобуд бўлган. Бир миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур қилинган.