Хабарларга қараганда¸ АҚШнинг ядровий қуролларни назорат қилувчи инспекторлари Саддам Хусайн оммавий қирғин қуролига эга бўлмаган ¸ деган хулосага келган.

Самандар
Бироқ¸ Ироқда текширув ўтказган АҚШ махсус гуруҳи раҳбари Чарлз Дуелфер¸ агар БМТ Ироққа нисбатан санкциясини бекор қилганида ¸ у ҳолда Саддам Ҳусайннинг оммавий қирғин қуроллари дастурини қайта тиклаш режасид бўлганлиги белгилари борлигини маълум қилган.

Гуруҳ чиқарган ҳисоботда¸ АҚШ ҳарбийларининг 2003 йил март ойида Ироқни босиб олиши арафасида Саддам Ҳусайн режими кимëвий ва биологик дастурни ривожлантиришни эндигина бошлагани айтилади.

Ироқнинг кимëвий¸биологик ва оммавий қирғин қуроллари дастурига эга эканлиги ҳақидаги маълумотлар¸ АҚШ ва Британия ҳукуматининг Ироқда уруш бошлашига асосий сабаб бўлган эди.