Жанубий Корея ҳеч қачон ядровий қурол ишлаб чиқармаслик мажбуриятини олди.

Тўлқин
Мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида Жанубий Кореянинг ядровий қурол ишлаб чиқмаслик ҳақидаги шартноманинг ҳамма бандларига риоя этиши ва бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги билдирилган.
Бу ҳақда Жанубий Корея Вазирлар маҳкамаси аъзоси Чунг шундай деди:
“Ҳукумат ҳеч қачон ҳарбий ядровий дастур ишлаб чиқишга ҳаракат қилмаган ва бу масалада у ўз нуқтаи назарини ўзгартирмаган” .