Пайшанба куни АҚШ жануби-шарқий штатларига бостириб келган кучли “Иван” тўфони Атлантика қирғоқлари бўйлаб шимолга эсмоқда.

Тўлқин
Тўфон оқибатида Жоржия, Теннесси ва Шимолий Каролина штатларининг соҳилбўйи ҳудудларини сув босди, миллиондан зиёд аҳоли электрсиз қолди. Ҳозирда шамол тезлиги секин-аста пасайиб бормоқда ва тўфон энди жанубда бўлгани каби ҳалокатли вайронагарчиликлар келтириб чиқармаяпти. Флорида, Алабама, Миссисипи ва Луизиана штатларида тўфон оқибатида 30 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу штатлар табиий офат зонаси деб эълон қилинди. Кўрилган моддий зарар бир неча миллиард доллар деб баҳоланмоқда.
Ҳукумат яқин кунларда жанубий туманларга яна янги тропик тўфон бостириб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.