Бугун Атом энергияси халқаро агентлигининг экспертлар гуруҳи Жанубий Кореяга келди.

Улар мамлакатда ядрога ишлов беришга алоқадор яширин ҳужжатларни текширишда давом этади.
Яқинда Жанубий Корея ҳукумати сўнгги ўн йил ичида ядрога ишлов бериш ишлари олиб борилганлигини тан олди. Аммо расмий Сеул бу ишлар ядровий қурол ишлаб чиқариш мақсадида қилинмаганлигига ишонтириб келмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея Вазирлар маҳкамаси аъзоси Чунг, жумладан, шундай деди:
“Ҳукумат ҳеч қачон ҳарбий ядровий дастур ишлаб чиқишга ҳаракат қилмаган ва бу масалада у ўз нуқтаи назарини ўзгартирмаган” .