Ироқ сунний мусулмонлар уюшмаси вакиллари уюшманинг икки руҳонийси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Гуруҳнинг эътиборли мавқега эга вакили Шайх Хазим аз-Зайдий якшанба куни шиалар шаҳри Садрда ўлдирилди.


Суннийларнинг бошқа бир руҳонийси Шайх Муҳаммад Жадоа аж-Жанобий Бағдоддаги шиалар мавзесидаги масжидга кираëтган пайтда отиб ўлдирилганлиги хабар қилинди.


Шунингдек¸ бугун Фаллужада содир этилган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди¸ 7 нафар одам яраланди.

Сўнгги пайтларда Ироқда бир неча одамни олиб қочган қуролли гуруҳ аъзолари¸агар уларнинг талаблари бажарилмаса¸гаровдагиларни ўлдирамиз¸ деб таҳдид қилмоқда.