Индонезия армиясининг собиқ генерали Сусило Бамбанг Юдхайоно мамлакат президентлик сайловида олдинда бормоқда.

Тўғридан-тўғри сайлов тизими Индонезия тарихида биринчи бор ўтказилмоқда. Илгарилари мамлакат раҳбарини депутатлар танлар эди.


Юдхайоно шу йилнинг июл ойида бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи босқичида ғалаба қозонган эди¸ аммо етарли овоз тўплолмагани учун иккинчи босқичда иштирок этмоқда.


У сайловларда ғалаба қозонишига ишонишини айтди NC092001

Норасмий маълумотларда¸ Юдхайонинг 54 фоиз Мегаватининг эса¸ 46 фоиз овоз тўплагани айтилмоқда.


Хабарларга қараганда¸ 151 миллион одам иштирок этган сайлов тинч ва осойишта ўтказилган.