Буюк Британия Бош вазири Тони Блэр билан Лондонда ўтказган учрашувидан сўнг¸ Ироқ ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ийяд Алавий Ироқдаги сайловлар олдин режалаштирилгандек келаси йил январида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Шунингдек¸ Алавий “сайловлар ўтказилиши террорчилар ва исëнчиларга қарата берилган катта зарба бўлади”¸деди.

Британия Бош вазири Тони Блэр дунë жамоатчилигини АҚШ ва унга иттифоқчиларнинг Ироққа бостириб кириши борасидаги турли фикрларини четга суриб¸ мамлакатда демократия ва барқарорликни ўрнатишда бирга ҳаракат қилишга чақирди: NC091922

“Ҳозир Ироқдаги вазият юзасидан норозилик билдирадиган ëки турли фикрларга таянадиган вақт эмас. Ироқдаги бугунги вазият мамлакатда юз бераëтган ҳодисаларни¸Ироқ муваққат ҳукумати ва халқининг демократия ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган ҳаракати бизнинг ҳам ҳаракатимиз эканлигини тушунишни талаб қилади. Бунга эриша олсак¸ у ҳолда¸ бу АҚШ¸ Британия ëки Ғарбнинг эмас¸балки Ироқ халқининг ғалабаси бўлади”,- деди Блэр.
Сўнгги пайтларда Ироқда юзлаб одам ëстиғини қуритаëган зўравонликлар сайловларнинг келаси йилнинг январида бўлишига шубҳа туғдирмоқда.