Ливандаги Сурия қўшинларини қайта жойлаштириш режаси амалга оширилмоқда.

Франс Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Ливан пойтахти Байрутдан жануби-шарқда жойлашган тўртта ҳарбий постдан суриялик кучлар эвакуация қилинган. Улар қайси ҳудудга жойлаштирилиши ҳозирча номаълум. Бу тадбир кеча Сурия ва Ливан мудофаа вазирлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувга биноан амалга оширилмоқда.