Дунёдаги кўплаб шаҳарларда бугун "Автомобилдан ҳоли кун" акцияси ўтказилди.

Бундай тадбир ҳар йили 22 сентябрда ўтказилади.
Уни ўтказишдан мақсад шаҳар ҳавоси ифлосланиш даражасини пасайтириш учун енгил машиналар ҳайдовчиларини жамоат транспортидан фойдаланишга даъват этишдир.

Испания, Франция ва Австриядан олинган хабарларга қараганда, айнан шу мамлакатлардаги ҳайдовчиларнинг аксарияти "Автомобилдан ҳоли кун" акциясидан кўзланган мақсадни яхши тушуниб, бугун шахсий машиналаридан фойдаланмади.

Халқаро "Автомобилдан ҳоли кун"ни ўтказиш ташаббуси 1998 йили Франциядан чиққан эди.