Украина Мудофаа вазири Евгений Марчук истеъфога чиқарилди.

Бу ҳақда Украина Президенти Леонид Кучма Павлоград шаҳридаги кимё заводида ракета ёнилғиси билан боғлиқ муаммоларга бағишланган йиғилишдан кейин маълум қилди.
Кучмага кўра, Марчукнинг истеъфога чиқарилишига мамлакатдаги ўқ-дориларни йўқ қилиш билан боғлиқ вазиятнинг кескинлиги ҳам сабаб бўлган.