Италия ҳукумати Ироқдаги қуролли гуруҳлар гаровда ушлаб турган икки аëлнинг ўлдирганлиги ҳақидаги хабар ишончли эмаслигини билдирди.

Самандар
Гаровдагилар ишлаган гуманитар ташкилот ҳам мазкур хабар юзасидан шубҳа билдирди.
Италиянинг икки фуқароси 7 сентябр куни олиб қочиб кетилган эди.
Бугун шунингдек¸ Ироқ муваққат ҳукумати раҳбари Ийяд Алавий қамоқхонада сақланаётган аёл - биологик қуроллар бўйича мутахассиснинг озодликка чиқарилиши учун рухсат бермаслигини баëн қилди.

Абу-Ғрайб ва Умм-Қаср турмаларидаги маҳбус аёлларнинг озод қилинишини икки америкаликни қатл этиб, Буюк Британия фуқаросини гаровда ушлаб турган экстремистлар талаб қилаяпти.
Америка ҳарбийларига кўра, тилга олинган қамоқхоналарда икки ходимадан ташқари бошқа аёл йўқ.
Лондонда мамлакат Ташқи ишлар вазири Жэк Строу гаровда сақланаëтган британияликнинг видеомурожаатига қарамай ¸ ҳукумат уни гаровга олганлар билан музокаралар олиб бормаслигини айтди:

"Афсуски¸ гаровдаги Ген Биглейнинг видеомурожаати Британия ҳукумати позициясини ўзгартира олмайди ва буни Биглейнинг оиласига ҳам тушунтирдим. Биз террорчилар билан ҳеч қандай музокараларга боролмаймиз¸ акс ҳолда бу нафақат Ироқдаги одамларни ¸балки¸ ер юзининг бошқа нуқталарида яшовчиларни ҳам хавф остига қўйиши мумкин" .