Ироқда икки машинанинг портлатилиши оқибатида 12 киши¸ шу жумладан АҚШ ҳарбийси ҳам ҳалок бўлди. 50ка яқин одам жароҳат олгани айтилмоқда.

Самандар
Чоршанба куни Ироқнинг Садр шаҳрида исëнчилар ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида кечган тўқнашувларда камида 15 киши ҳалок бўлди.
Шунингдек¸чоршанба куни Жанубий Корея Ироқ шимолига ўзининг 2¸8000 нафар аскарли яхши қуролланган қўшинини жойлаштириш ишларини ниҳоясига етказди.
Жанубий Корея АҚШ ва Британиядан сўнг Ироқда энг кўп ҳарбий хизматчи жойлаштирган мамлакатдир.
Янги Зеландия Мудофаа вазири Марк Буртон Ироқда фаолият юритаëтган 61 нафар муҳандис шанба кунига қадар ватанига қайтишини баëн қилди.