Қозоғистондаги етакчи партия мухолифатчи партияни парламентга сайловлар шаффоф ўтмаганлигини гапиравериш билан мамлакатдаги барқарорликни издан чиқаришга уринаëтганликда айбламоқда

Президентга қарашли “Ўтан” партияси раҳбарияти фикрича¸ “Ўтан” 19 сентябр куни ўтказилган сайловларда адолатли ғалаба қозонди ва бу ғалаба машаққатли меҳнат самарасидир.
“Ўтан” партияси аъзолари шунингдек¸ мухолиф партияларни мамлакатдаги сиëсий вазиятни атайин таранглаштираëтганликда ва Қозоғистоннинг жаҳон саҳнасидаги обрўсига путур етказаëтганликда айбламоқда.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда АҚШ маъмурияти фикрича¸ Қозоғистонда ўтказилган сайловлар демократик талабларга жавоб бермайди.

Бугун мамлакат матбуотида сайловларнинг расмий натижалари эълон қилинди.
Унга кўра¸ “Ўтан” партияси парламентдаги 77 жойдан 31 тасини қўлга киритди.

Мухолифатдаги “Ак Жўл” партияси эса эса битта жойга эга бўлди.