Ироқнинг Мосул шаҳрида мина ўрнатилган машина портлаши оқибатида 6 нафар Америка аскари ва 2 ироқлик ҳалок бўлди.

Тўлқин
Бағдод яқинидаги Садр шаҳарчасида иттифоқчи кучлар ва исёнчи шиалар билан жанглар давом этмоқда.
Айни пайтда, Ироқда озиқ-овқат тақчиллиги муаммоси пайдо бўлди. Маълумотларга кўра, Ироқ аҳолисининг ҳар тўрттасидан биттасининг ҳаёти бевосита инсонпарварлик ёрдами сифатида келтирилган озиқ-овқатларга боғлиқ. Икки ярим миллиондан зиёд аҳоли шу қадар қашшоқки, озиқ-овқат учун ҳар қандай қимматли нарсасини алмаштиришга тайёр.
БМТ маълум қилишича, Ироқда беш ёшгача бўлган болаларнинг ҳар учтадан биттаси тўйиб овқат емайди.