Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари Европага оқиб келаëтган ноқонуний муҳожирликни олдини олиш учун Шимолий Африкада муҳожирлар лагерини қуриш керак¸ деган ғоя юзасидан норозилик билдирди.

Самандар
Шимолий Африканинг Ливия¸Тунис¸ Жазоир¸ Марокаш ва Мавритания давлатларида қочқинлар лагерини тузиш ғояси Германия Ички ишлар вазири Отто Шиллидан чиққан эди.

Франция Ички ишлар вазири Доминик де Вилпен мазкур ғояга бутунлай қаршилигини билдирди.
Европа Иттифоққа кирувчи мамлакатлар ички ишлар ва адлия вазирлари икки кунлик конференция мобайнида ноқонуний муҳожирлар масаласи юзасидан музокаралар олиб боради.