Бугун тан олинмаган Абхазия республикасида президентлик сайлови ўтказилди.

Абхазия Марказий сайлов қўмитаси маълумотига кўра, овоз бериш учун 30 фоиз сайловчи келганлиги сайловни ўтган деб ҳисоблашга имкон беради.
Президентлик лавозимига 5 киши даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида республиканинг амалдаги Бош вазири Раул Ҳажимба, “Черноморэнерго” давлат компанияси бошлиғи Сергей Багапш ва собиқ ташқи ишлар вазири Сергей Шамба ҳам бор.
Расмий Тбилиси Абхазияда ўтказилган президентлик сайлови легитимлиги тан олинмаслигини билдирди.