Россия космонавтлари фазо соҳасидаги тадқиқотлар учун мамлакат бюджетида маблағ йўқлиги ва Россия Совет давридаги фазо соҳасидаги етакчи мақомини йўқотганини маълум қилди.

Самандар
Россиядаги Циолковский номидаги Астронавтика акдемияси президенти Владимир Сенкевич ¸ фазовий тадқиқотларни молиялаштириш камайганини таъкидлади.

Сенкевичга кўра¸ ҳатто Ҳиндистон фазо дастури учун Россияга қараганда кўп маблағ ажратади. Япония¸ Хитой¸ Франция¸ Германия ва бошқа мамлакатлар ҳам фазога оид тадқиқотларга катта эътибор бермоқда.

Россиядаги Фанлар академияси ходими Михаил Марков эса¸ маблағ йўқлиги сабаб¸ бир неча фазовий лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган муддатдан кечиктирилиши ëки умуман бекор қилиниши ҳоллари ҳам кузатилаëтганини айтади.