Ироқда зўравонликлар давом этмоқда. Кейинги хабарларга кўра¸ бугун пойтахт Бағдод ва Мосулда кучли портлашлар юз берган.

Самандар
Бағдоддаги АҚШ қўшинлари жойлашган ҳудуд яқинида бугун машина портлаб кетиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди¸ кўплаб одам жароҳат олди.

Яшил ҳудуд деб аталувчи бу жойда Ироқ муваққат ҳукумати маъмурияти ҳамда АҚШ ва Британия элчихоналари ҳам жойлашган.
Яшил зона яқинидаги ҳодисадан бир соат ўтиб¸ Бағдоддаги Саудин кўчасида портлаш юз берди. Ҳозирча унинг сабаблари аниқ эмас.

Мосулда эса¸ полиция маҳаллий мактаблардан бири ëнида машина портлаб кетганини маълум қилди.

АҚШ ҳарбийлари мазкур ҳодисада исëнчи¸ деб гумон қилинган икки шахс ҳалок бўлганини билдирди.