Абхазия президентлигига номзодлардан бири Бош вазир Раул Ҳажимба сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилмоқда.

Унга кўра, якшанба куни ўтказилган сайловда жуда кўп қонунбузарликларга йўл қўйилган. Шу боисдан мустақиллиги президентлик сайлови қайта ўтказилиши керак, деди у.
Абхазия Марказий сайлов комиссияси овозларни ҳисоблашни ҳали охирига етказмаган. Дастлабки натижаларга кўра, Раул Ҳажимба ва “Черноморэнерго” давлат компанияси раҳбари Сергей Багапш номзодлари устунлик қилмоқда. Багапш ўзининг 50 фоиздан кўп овоз олганини таъкидламоқда:
“Биз бу сайловда ғолиб чиқдик. 51 фоиздан бироз кўпроқ — 51,3-51,4 фоиз овозни қўлга киритдик. Биз қонуний йўл билан 45 мингдан кўпроқ овоз олдик. Рақибимиз штаби 28 минг овозни қўлга киритди. Рақибимиз ва биз тўплаган овозлар ўртасидаги фарқ, тахминан, 17 минг овозни ташкил этади” .