Стокгольм шаҳрида физика бўйича Нобел мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йил физика бўйича Нобел мукофотига уч америкалик олим: Дэвид Гросс, Дэвид Политцер ва Фрэнк Уилчеклар сазовор бўлди.
Мукофот физика фанининг элементар зарралар соҳасида “кварклар”нинг ихтиро этилганлиги муносабати билан берилди.
Маросимда Швеция қироллиги Фанлар академияси Бош секретари Гуннар Оквист, жумладан, бундай деди:
“Швеция қироллиги Фанлар академияси 2004 йил учун физика бўйича Нобел мукофотини Дэвид Гросс, Дэвид Политцер ва Фрэнк Уилчекларга — Кварклар орасидаги ўзаро кучли таъсир назариясидаги асимптотик эркинликни кашф этганликлари учун — тақдим этишга қарор қилди”.