Вашингтон ва Сеул Жанубий Кореядан Американинг 12 ярим минг нафар аскарини 2008 йилнинг охиригача олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олди.

Шундай қилиб, АҚШнинг бу мамлакатда жойлаштирилган ҳарбий хизматчилари сони учдан бир ҳиссага камайтирилади.
АҚШ бу ишни 2005 йилнинг охирида амалга оширишни режалаштирган эди. Бироқ Сеулнинг илтимосига биноан ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш жараёнини босқичма-босқич амалга оширишга қарор қилди.
Жанубий Корея Мудофаа вазири ўринбосари Ан Куан Чан бундай деди:

"Мамлакатимиз мудофааси вақтинча заифлашиб қолишининг олдини олиш мақсадида биз сўнгги қарорни қабул қилдик. Ҳарбийларни мамлакатдан чиқариш режаси босқичма-босқич, 2008 йилнинг охирига қадар амалга оширилади".