Афғонистонда сайловолди кампанияси расман якунига етди. Мамлакат президентлигига сайлов шанба куни ўтказилади.

Бугун Афғонистоннинг шимоли-шарқида мамлакат вице-президентлигига номзод Ахман Зиё Масъуд кетаётган автоколоннага ҳужум қилинди. Рўй берган портлашдан бир киши нобуд бўлди, тўрт киши жароҳат олди. Вице-президентликка номзодга зарар етмади.