Чеченистоннинг янги Президенти Алу Алхонов Европа Кенгаши Парламент йиғилишида нутқ сўзлади. Ўз чиқишида Алу Алхонов Чеченистондаги вазиятга тўхталди:

Самандар
" Ҳақиқатан ҳам республикадаги ижтимоий-сиëсий вазият чигал. Кўп жиноятлар содир этилаяпти. Аммо бу икки омил ҳам назорат остига олинган. Mамлакатдаги вазиятни яхшилаш учун қатор ишлар қилинмоқда”.

Алхонов шунингдек¸ Чеченистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият яхшиланаëтгани ва одамларни гаровга олиш ҳоллари бу йил камайганини таъкидлади.

Алхонов уруш йилларида Чеченистондаги саноат корхоналарининг 80 фоизи бузиб ташланган ва республикада аҳолининг 50 фоизи ишсиз ¸деб айтди.