Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун бугун Ҳиндистонга борди.

Самандар
Сергей Лавров Ҳиндистон Бош вазири Манмўхам Сингҳ¸ Ташқи ишлар вазири Натвар Сингҳ ва Мудофаа вазири Пранаб Мукержи билан музокаралар ўтказади.
Росия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Александр Яковенко террорга қарши кураш ва гиëҳванд моддалар контрабандаси икки давлат муҳокама қиладиган устувор масалалар эканлигини билдирди.
Кремл эса кейинги ҳафта мамлакат раҳбари Владимир Путиннинг Хитойга уч кунлик сафар уюштиришини маълум қилди.
Россия Президенти матбуот хизматига кўра Пекиндаги учрашувда томонлар сиëсий ва иқтисодий муносабатларни муҳокама қилади.