Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Эронга 2 кунлик ташрифи бошланди.

Тўлқин
Ташриф чоғида Лавров Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Ҳаррозий ва Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Ҳасан Руҳоний билан учрашади.
Музокаралар пайтида Россия ва Эрон ўртасидаги ядро соҳасида ҳамкорлик масаласи ҳам муҳокама этилади.
Москва Теҳронни Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳар томонлама ҳамкорлик олиб бориш ва ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома мажбуриятларига тўла риоя қилишга чақириб келмоқда.