Афғонистонда эртага сайловда йиғилган овозларни ҳисоблаш ишлари бошланади.

Тўлқин
Ҳомид Карзайга рақиб бўлган президентликка даъвогар 15 номзод кеча бўлиб сайлов натижаларини тан олмасликларини билдирди. Бу хусусда номзодлардан бири Ҳожа Муҳаммад Муҳаққиқ шундай деди:
“Мен БМТни махсус комиссия тузиб, мустақил текширув олиб боришга чақираман. Бу комиссия таркибида номзодларнинг вакиллари ҳам бўлиши лозим. Агар комиссия сайлов ҳаққоний бўлмади, деб қарори чиқарса, демак, қайта сайлов ўтказиш эҳтиёжи пайдо бўлади”.
Сайловда қатор қонунбузарликлар содир этилганлигини халқаро ташкилотлар ҳам тан олди. Бу хусусда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Кобул шаҳридаги кузатувчилар гуруҳи вакили Роберт Барри шундай баёнот берди:
“Миллионлаб одам иштирок этган сайлов натижаларини бўлиб ўтган жараён ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмасдан йўққа чиқариш, менимча, ўзини оқламайди” .
Сайлов комиссиясига кўра, овоз бериш натижалари ҳозирча бекор қилингани йўқ.