Чеченистон пойтахти Грознийда бир милиция ходими ўлдирилди.

Чеченистон Ички ишлар вазирлигига асосланиб РИА Новости ахборот агентлиги хабар беришича, тўппончаси ва хизмат машинаси ўғирлаб кетилган ўша милиция ходимининг жасади душанба куни топилган.
Айни пайтда, вазирлик Россия қўшинлари Шалинский туманида чечен партизанларини ўлдирганини маълум қилди. Отишмада бир нафар рус аскари яраланган.