Бағдоднинг Америка ҳарбий автомашиналари кетаётган кўчасида портлаш юз бериб, америкалик уч аскар нобуд бўлди.

Бағдод яқинидаги Садр мавзеида ироқлик шиаларнинг радикал етакчиси Мўктадо ас-Садр тарафдорлари уч кундан буён пул эвазига ўз қуролларини топшираяпти.
Якшанба куни ўғирлаб кетилиб, гаровда сақланган америкалик фотограф Пол Таггерт Бағдодда озод қилинди. Воқеа тафсилотлари тўғрисида маълумот ҳозирча йўқ.
Америка ва Ироқ ҳарбийлари Бағдоднинг шимоли-шарқида исёнчиларга қарши амалиётларни давом эттирмоқда.