Бугун Тайваннинг шимолий қисмида Рихтер шкаласи бўйича 7 балл куч билан зилзила рўй берди.

Зилзила пойтахт Тайпейдаги биноларни силкитди аммо талафот ёки моддий зарар кўрилгани ҳақида маълумот олингани йўқ. 1999 йилда Тайван оролида Рихтер шкаласи бўйича 7.6 балл куч билан зилзила содир бўлгани оқибатида тахминан 2 минг 400 одам нобуд бўлган эди.