Покистонда ўғирлаб кетилган хитойлик инженер жасади бугун ватанига юборилди.

Арол
Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасидаги тўғон қурилишида ишлаëтган хитойлик икки муҳандис 9 октябрда ўғирлаб кетилган эди.
Пайшанба куни Покистон кучлари гаровдагиларни озод қилиш мақсадида ўтказган ҳарбий амалиëт жараëнида муҳандислардан бири ҳалок бўлган.
Исломобод расмийларига кўра¸ амалиëт натижасида гаровга олувчилардан беш нафари нобуд қилинган. Улардан камида уч нафари ўзбек эканлиги айтилмоқда.