АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича¸ бугун Ироқнинг Сурия билан чегараси яқинидаги Қаим туманида миналаштирлиган машина портлатилгани оқибатида Американинг уч аскари ва бир нафар ироқлик ҳалок бўлди.

Арол
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий кучлари Бағдоднинг Садр мавзеидаги шиа жанггарилари учун қурол топшириш муддатни яна икки кунга узайтирди.
Жума куни Ироқ шиалари радикал руҳонийси Муқтадо ас-Садрга содиқ жанггарилар қуролларини пулга алмаштриш учун белгиланган сўнгги муддат эди. Қуроллар йиғиб олинганидан кейин АҚШ кучлари Садр мавзеи хавфсизлигини Ироқ кучлари зиммасига топширади.