Шу йил биринчи сентябр куни Беслан мактабига бостириб кирган қуролли гуруҳ гиёҳванд моддалар қабул қилиб олишган эди, дея бугун хабар берди Россия Бош Прокуратураси.

Прокуратура тақдим этган ҳужжатда таъкидланишича, суд-тиббий экспертизасини ўтказган комиссия гуруҳ аъзолари жасади текширилганда, гиёҳванд моддалар, жумладан, героин ва морфин каби кучли моддалар топилгани тўғрисида хулоса билдирган.