Афғонистон Президенти Хамид Карзайнинг 9 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғолиб чиққани эндиликда мутлақо ойдин бўлиб қолди, дея бугун баёнот берди Карзай вакилларидан бири.

Сайлов варақаларининг деярли тўртдан бир қисми ҳисобланган. Ҳозиргача ҳисобланган сайлов варақаларининг 62 фоизида Карзай учун овоз берилган.
Хамид Карзайнинг асосий рақиби — собиқ таълим вазири Юнус Конуний кеча сайлов чоғида кўплаб қонунбузарликлар бўлгани ҳақида билдирди. Бироқ у, агарда Хамид Карзай ғолиб деб топилса, мамлакатнинг тикланишида унга кўмак беришга ҳам тайёр эканлигини айтиб ўтди.