Қозоғистон: Туяӄбой сиёсий инӄирозни бошлаб бердими?

Фарангис Саид Ўтган ҳафта Қозоғистон парламентининг ӄўйи палатаси – Мажлис раиси Жармахон Туяӄбойнинг ўтган ойда бўлиб ўтган парламент сайловларини “масхарабозлик”, дея баҳолаб, ҳукуматни сайловлар натижаларини сохталаштирганликда айблаган эди. Айрим мутахассислар мазкур ҳодисани Қозоғистон сиёсий тизимидаги жиддий инӄироз дараги, дея баҳолашмоӄда.
Қозоғистон ҳокимияти чўӄӄисида учинчи ўринни эгаллаётган кишининг айнан шу ҳокимиятни танӄид ӄилиб, ўтирган курсисидан кўнгилли равишда воз кечишига жиддий сабаб бўлиши керак. Ўтган душанбагача Жармахон Туяӄбой Қозоғистон парламентининг ӄуйи палатаси - Мажлис раиси, “Отан” партияси етакчиларидан бири эди. Эслатиб ўтсак, “Отан”га расман президент Нурсултон Назарбоев етакчилик ӄилади. Ўтган ойда бўлиб ўтган парламент сайловларида айнан “Отан” ғалаба ӄозониб, Мажлисдаги аксарият ўринларни эгаллашга муваффаӄ бўлган эди. Ҳар ҳолда, сайловларнинг расмий натижалари айнан шуни таӄозо этди. Дарвоӄе, сайловларни дунёнинг 44 мамлакатидан келган 1000 одам кузатиб борди ва натижаларни ӄонуний, деб эътироф этди.

Туяӄбойнинг ҳам ўз сафдоши бўлмиш Президентга ӄарши чиӄӄани, ҳам халӄаро кузатувчилар фикрига ишончсизлик билдиргани мухолифат олӄишларига сазовор бўлди. Мухолифат аъзоларидан бири Амалбек Шармхон Туяӄбой ӄарорини юӄори баҳолайди:

”Бундай ҳаракатни ҳеч ким умрида кўрмаган бўлса керак. Биз демократия ӄураяпмиз, деймиз. Лекин парламент аъзосининг депутатлик мандати, парламентдаги курсига ӄандай эришгани ҳаӄида ҳеч гапирмаймиз. Жармахон Туяӄбой эса адолатсизликка чидай олмай, ўз сафдошлари, партиядошларига ӄарши чиӄди. Бу билан у ўзининг сиёсий довюраклигини намойиш ӄилди.

Сўнгги бир неча ой ичида ҳукумат ва шахсан Президент Назарбоевни нафаӄат мухолифат, балки яӄин-яӄингача президентнинг ишончли одамлари, деб кўрилган Алмати шаҳрининг собиӄ ҳокими Заманбек Нуркадилов ва собиӄ вице-премьер Григорий Марченко кескин танӄид ӄилиб чиӄди. Мана энди улар ӄаторига Мажлис раиси ҳам ӄўшилди.

Унинг шундай йўл танлаши, яъни кутилмаганда ҳукуматни танӄид ӄилишига нима сабаб бўлди?

Қозоғистондаги Хавф-хатарларни баҳолаш маркази, сиёсатшунос Досим Сатпаевга кўра, Жармахон Туяӄбой баёноти Қозоғистон ҳокимиятида жиддий келишмовчиликлар мавжудлигидан дарак беради:

”Мен бу ҳодиса Қозоғистон сиёсий элитаси ичидаги жиддий келишмовчиликлар билан боғлиӄ, деб ҳисоблайман. Келишмовчиликлар парламент сайловлари олдидан ёки улардан кейин эмас, анча илгари бошланган.

Айнан ӄайси сиёсатчилар орасида келишмовчиликлар чуӄурлашгани хусусида турли фикрлар мавжуд. Суҳбатдошимиз, сиёсатшунос Досим Сатпаевга кўра, Туяӄбой, авваламбор, Президент маъмурияти раҳбари, Назарбоевнинг сиёсий меросхўри, деб кўрилаётган Имангали Тасмагамбетовга ӄарши чиӄмоӄда. Мутахассис ҳокимиятдаги ӄайси сиёсатчилар ўзаро курашаётганидан ӄатъий назар, бир нарса муҳим, деб таъкидлайди:

”Туяӄбой баёноти Президент учун муҳим сигнал, ўзига хос огоҳлантирувдир. Назарбоев вазиятни тўла назорат ӄилмаётгани, у илгари ишонган одамлар унинг фаолиятидан норози бўлаётгани ва ҳозирги сиёсий тизимнинг ӄонунийлигини шубҳа остига ӄўяётганини тушуниши керак.

Мухолифатдаги “Ак Жол” партияси раисдоши Алтинбек Сарсенбаев эса ҳозирда ҳар бир сиёсатчи учун ҳукуматга нисбатан ўз позициясини белгилаб олиш ваӄти келганини таъкидлайди. Унинг фикрича, ҳар бир сиёсатчи олдида бир масала турибди: Назарбоевнинг коррупциялашган ҳукумати ва у барпо этган феодал-авторитар тизимни ӄўллаб-ӄувватлаш керакми ёки демократияними? Сарсенбаев Туяӄбойнинг коррупцияга аралашмаган, обрўли, пок сиёсатчилардан бири эканини таъкидлаб, у ўз танлови, ўз позициясини очиӄ билдирганини айтади. Энди навбат - бошӄаларга, деб ҳисоблайди Сарсенбаев.

Айрим тахминларга кўра, Жармахон Туяӄбой келаси президентлик сайловларида ӄатнашиш ниятида.

Туяӄбой Назарбоев билан беллаша оладими, деган саволга ӄозоғистонлик мустаӄил сиёсатшунос Досим Сатпаев бундай жавоб беради:

”Қозоғистонда, ҳудди Беларусдаги каби, ким ӄайси номзод учун овоз бериши эмас, овозларни ким санаши муҳим. 2006 йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Назарбоевнинг ӄайта сайланиши эҳтимоли жуда катта. Шунинг учун, назаримда, Туяӄбой ва унинг тарафдорлари ундан кейин бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўра бошлади. Ҳозир эса биз кучларнинг ӄайта шаккланиши, янги гуруҳларнинг тузилиши гувоҳи бўляпмиз.