Бугун Бағдод халқаро аэропорти ҳудудида икки марта портлаш юз берди.

АҚШ қўмондонлигининг хабарига қараганда, мина ўрнатилган автомашина портлаган. Машинанинг худкуш ҳайдовчисидан бошқа ҳеч кимга зарар етмаган.
Иккинчи портлаш аэропортга олиб борувчи йўлда, Америка ҳарбийлари автоколоннаси кетаётган пайтда юз берган. Ҳеч кимга зарар етмаган.

Ироқнинг Фаллужа шаҳрига АҚШ ҳарбий авиациясидан берилган янги зарбалар оқибатида камида 6 киши нобуд бўлди.
Воқеа шоҳидларининг гувоҳлик беришича, бир оила –эр-хотин ва уларнинг 4 фарзанди қурбон бўлди.