Тожикистонда Россиянинг 20 та жанговар учқич ва вертолётдан иборат авиация гуруҳи жойлаштирилади.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига қараганда, ҳарбий учқич ва вертолетларни Тожикистонда жойлаштириш бу мамлакатда ташкил этилаётган Россия ҳарбий базаси доирасида амалга оширилади. Россия ҳарбий-ҳаво техникаси Душанбе шаҳридан 20 км узоқликдаги "Айний" аэродромига келаси йили келтирилади.