Бугун Россия Давлат думаси Киото баённомасини ратицикация қилди.

Тўлқин
Россия атмосферага заҳарли моддаларни чиқаришни чегаралаш тўғрисидаги Киото баённомасига 1999 йили имзо чеккан эди.
Бу ерда атмосферага чиқарилиши оқибатида “соябон” ҳосил қилиб, иқлим исишига сабаб бўладиган саноат чиқиндилари ҳақида гап бормоқда.
1997 йили бу ҳужжатни Қўшма Штатлардан ташқари 150 давлат қабул қилган. Россия Давлат Думаси қарори ниҳоят баённоманинг кучга кириши имконини беради.