Исроил ҳукумати Фаластин лидери Ясир Арафатни тиббий текширувдан ўтказиш учун уч нафар тунислик шифокорга ғарбий соҳилга боришга рухсат берди.

Арол
Арафат тахминан уч йилдан буëн Ғарбий соҳилдаги Исроил кучлари томонидан қамалга олинган қароргоҳида яшамоқда. Шифокорларнинг Арафат қароргоҳига бугун етиб келиши белгиланган. Исроил матбуоти хабарига кўра¸ фаластинликларнинг 75 ëшли лидери саломатлиги унинг фаолиятининг чекланишига сабаб бўлмоқда.