Афғонистоннинг Кобул шаҳрида куни кеча содир этилган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

Тўлқин
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлардан бири америкалик аёл, яна бири афғонистонлик аёл ва учинчиси худкушлик содир этган шахсдир. Портлаш оқибатида жароҳатланган аёлларнинг бири кеча кечқурун, иккинчиси бугун тунда вафот этди.
Портлашдан ҳаммаси бўлиб 7 киши жароҳатланган бўлиб, шулардан 3 киши мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш учун ҳозир бўлган халқаро кучларга мансуб ҳарбий хизматчиларидир.
Террор ҳаракати учун жавобгарликни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.