Эрон парламентида уранни бойитиш жараёнини қайтадан бошлаш ва ядровий объектлар бўйича фавқулодда халқаро инспекцияларни тақиқлаш мажбуриятини ҳукуматга юкловчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қонун лойиҳаси парламентда кўпчиликни ташкил этадиган консерваторлар томонидан тақдим этилди. Ҳужжат яқин кунларда овозга қўйилади.
Атом энергияси халқаро агентлиги Теҳрондан ноябр охиригача уранни бойитиш ишларини тўхтатишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда иш БМТ Хавфсизлик Кенгашига ўтказилади.