Ироқ ҳукумати вакиллари шанба куни содир этилган оммавий қирғин ташкилотчиларини топиш ва жазолашга қасам ичди.

Аввал хабар қилганимиздек, мамлакат ташқарисида ҳарбий машғулот ўтаб Бағдодга қайтаётган қуролланмаган аскарлар шанба куни пистирмага тушиб қолди. Қуролланган гуруҳ томонидан воқеа жойининг ўзидаёқ 49 ҳарбий хизматчи ва уч ҳайдовчи отиб ўлдирилди.
Аскарларнинг қайтиши ва уларнинг қайси йўлдан ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумот қандай қилиб қуролланган гуруҳ қўлига тушиб қолганлиги борасида тергов ишлари олиб борилмоқда.
Яна Ироқдан олинган маълумотга кўра, бугун Ироқда бундан икки ҳафта олдин ўғирланган иорданиялик фуқаро озод этилган. Асирнинг қариндошлари уни озод этиш учун товон тўланганлигини тасдиқлади.