Эрон уранни бойитиш бўйича олиб бораётган ишларини тўхтатмоқчи эмаслигини яна бир бор қатъиян билдирди.

Бу ҳақда Венада Ассошиэйтед пресс агентлигига Эрон делегацияси аъзоси Сайрус Назирий баёнот берди.
Эрон делегацияси Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Европа Иттифоқи аъзолари бўлган бу уч давлат Теҳронга савдо соҳасида бир қатор имтиёзлар ҳамда тинч мақсадларда фойдаланиладиган ядровий технологиялар таклиф қилмоқда. Фақат бунинг учун Эрон ўзининг уранни бойитиш дастури бўйича ишларини тўхтатиши керак.
Халқаро атом энергияси агентлиги Эрондан бу ишларни ноябрь охиригача тўхтатишни талаб қилаяпти. Акс ҳолда мазкур масала БМТ Хавфсизлик Кенгашига ўтказиб берилади.